Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япониялик инвестор Наманганда хусусий мактаб очади
2019-11-18 | Иқтисодиёт
Наманган вилояти ҳокимлигида 17 ноябрь куни Япониянинг “Balcom Group” компанияси президенти Тецуро Ямасака билан учрашув бўлиб ўтди.
Наманганда хусусий мактаб очиш лойиҳасига инвестиция киритишни режалаштираётган “Balcom Group” компанияси раҳбари, учрашувда ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
Бир ярим гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган ушбу мактаб халқаро стандартлардаги таълимга асосланган тарзда фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Бу замонавий таълим муассасаси 525 ўқувчини ўз бағрига олади.
Мактаб қурилиши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, “Balcom Group” компанияси билан инвестицион келишув имзоланади.
Учрашув кун тартибидан Наманган ҳамда Хиросима ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишуви имзоланиши масаласи ҳам ўрин олди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги