15 ноябрь куни “Ипак йўлида туризм” XXV Тошкент халқаро туристик кўргазмаси (ТХТК 2019) ўз ишини тугаллади. Тадбир якунига кўра, энг фаол ҳудудлар ва ташкилотлар тақдирланди.
Ташкилотлар кесимида:
- Энг кенг қамровли стенд – Korea Tourism Organization;
- Халқаро павильоннинг энг яхши стенди – Индонезия Республикаси Туризм вазирлиги;
- Кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик – Tourism Authority of Thailand;
- Тиббиёт туризми ривожига қўшган ҳиссаси учун – Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- Таълим туризми ривожига қўшган ҳиссаси учун – Олий ва ўрта таълим вазирлиги;
- Туризм инфратузилмаси санитар-гигеник ҳолатини ривожлантириш ва яхшилаш бўйича қўшган ҳиссаси учун – “Ria Building Construction Group” МЧЖ;
- Вино туризми ривожига қўшган ҳиссаси учун – “Ўзшаробсаноат” АЖ;
- ТХТК 2019 дебютанти – “Hilton Tashkent City” меҳмонхонаси;
- Сайёҳларни суғурта қилувчи энг яхши компания – “O’zbekinvest Hayot”;
- Соғломлаштириш туризми ривожига қўшган ҳиссаси учун – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси.
Ҳудудлар кесимида:
- Ички туризм ривожига қўшган ҳиссаси учун – Самарқанд вилояти;
- Энг самарали иштирок учун – Бухоро вилояти; ТХТК 2019 нинг энг кўп одам ташриф буюрган стенди – Тошкент вилояти;
- Туризм инфратузилмаси ривожига қўшган ҳиссаси учун – Тошкент шаҳри;
- Энг инновацион стенд – Қорақалпоғистон Республикаси;
- Энг яхши ҳунармандлар тақдимоти – Андижон вилояти;
- Энг ёрқин стенд – Наманган вилояти;
- Энг “мазали” ҳудуд – Фарғона водийси;
- Энг яхши сувенир маҳсулоти – Сирдарё вилояти;
- Энг яхши эко-стенд – Жиззах вилояти;
- Энг яхши флэш-моб – Қашқадарё вилояти;
- Миллий услубдаги энг яхши стенд – Сурхондарё вилояти;
- Энг яхши фольклор намойиши – Хоразм вилояти;
- Энг фаол иштирок учун – Навоий вилояти.
Мукофотлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов, раиснинг биринчи ўринбосари Улуғбек Касимходжаев ҳамда раис ўринбосарлари Фахриддин Давруков ҳамда Улуғбек Аъзамов томонидан топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги