Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳисобот берувчи корхона ва ташкилотлар диққатига!
2019-11-18 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони билан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори жорий этилди ҳамда 634880 сўм миқдорида белгиланди.
Ушбу Фармонга мувофиқ, 2019 йил ноябрь ойи учун 1-НҲ “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида" давлат статистика ҳисоботи шаклига тегишли ўзгартириш киритилиб, Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 сентябрдаги 8-МБ сон қарори билан тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3083-4, 2019 йил 3 октябрь).
2019 йил ноябрь ойи учун 1-НҲ давлат статистика ҳисоботи шакли Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган: https://stat.uz/uz/536-2019yil/4705-demografiya-va-mehnat-statistikasi-2019.
Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, мазкур давлат статистика ҳисоботи шакли маълумотлари фақат ноябр ойи давомида тўлиқ ишлаган, шунингдек, ишда бўлмаган кунлари мавжуд, аммо қонунга мувофиқ иш ҳақи ёзилган мазкур корхона (ташкилот)да меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар бўйича тўлдирилиб, 2019 йилнинг 16 декабрига қадар электрон кўринишда Интернет тармоғи орқали eStat 3.0. дастуридан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Саволлар юзасидан мурожаат учун телефон рақамлар:
Давлат статистика қўмитаси 71-230-81-28
Қорақалпоғистон Республикаси 71-230-82-17
Андижон вилояти 71-230-82-78
Бухоро вилояти 71-230-83-16
Жиззах вилояти 71-230-83-59
Қашкадарё вилояти 71-230-84-04
Навоий вилояти 71-230-84-38
Наманган вилояти 71-230-84-90
Самарқанд вилояти 71-230-85-36
Сурхондарё вилояти 71-230-85-86
Сирдарё вилояти 71-230-86-32
Тошкент вилояти 71-230-86-78
Фарғона вилояти 71-230-87-33
Хоразм вилояти 71-230-87-81
Тошкент шаҳри 71-230-88-22
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги