Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ItConf.ASIA халқаро форуми ўтказилди

2019-11-18 | Инновация

16 ноябрда пойтахтимизнинг Ёшлар ижод саройида ItConf.ASIA халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумда 15 мамлакатдан келган 25 нафардан ортиқ спикерлар ҳамда 2000 нафардан зиёд маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирок этдилар. Ахборот технологияларига бағишланган Форум доирасида маҳаллий ва хорижий спикерларнинг тақдимотлари, кўргазма зали, ахборот бериш ҳудуди ташкил этилди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Шундан сўнг форум доирасида ташкил этилган тақдимотда спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Дастлаб сўзга чиққан Инновацион ривожланиш вазирлиги Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи Бахтинур Худанов юртимизда яратилаётган АТ соҳасидаги инновацион ишланмалар ва лойиҳалар, яратилаётган инновациялар ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Қозоғистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ каби мамлакатлардан таклиф этилган спикерлар блокчейн, ақлли шаҳар, сунъий интеллект, маркетинг, инвестициялар, ахборот технологиялар йўналишидаги рақамли таълим каби мавзуларда чиқишлар қилдилар.

Форумнинг мақсади – АТ соҳасининг халқаро миқёсдаги профессионаллари билан жонли мулоқотни ташкил этиш бўлиб, аудиторияга блокчейн соҳасининг тараққиёт прогнозларини қуриш, лойиҳаларини ривожлантириш учун фикрларни шакллантириш имконини беради. Асосий эътибор инвестициялар, АТ соҳасида рақамли таълим масалаларига ҳамда жорий технологик лойиҳаларнинг кейсларига қаратилди.

Форум ишини кузатган инвесторлар, раҳбарлар, тадбиркорлар, шунингдек, давлат ташкилотлари хизматчилари жаҳондаги ва Осиё давлатларидаги технологиялар ривожи, технологик занжирларни қўллаш ва саноатни рақамлаштиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари, замонавий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, криптовалюта биржалари, инвестицион портфелни шакллантириш, инвесторларни қизиқтирадиган лойиҳаларнинг алоҳида жиҳатлари тўғрисида қизғин муҳокамалар олиб борилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться