Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва бартараф этиш

2019-11-16 | Жамият

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида “Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ва Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш маркази мутахассислари иштирок этди.
 
Тадбирда давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш чоралари хусусида батафсил маълумот берилди.
 
Семинарнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан, ҳуқуқий билимлари даражасини оширишдан иборат.
 
Моҳигул ҚОСИМОВА

Манба: ЎзА

Поделиться