Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси - 2020-2025

2019-11-15 | Жамият

2019 йил 14 ноябрь куни “City Palace" меҳмонхонасининг “Grand Ball Room" конференциялар залида Давлат статистика қўмитаси ҳамда Жаҳон банки экспертлари гуруҳи кўмагида “Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси - 2020-2025” лойиҳаси бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти ва марказий аппарати ходимлари, Жаҳон банки экспертлари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Халқаро тадбирни Давлат статистика қўмитаси раиси Бегалов Баходир Абдусаломович очиб бериб, “Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси - 2020-2025” лойиҳаси бўйича батафсил сўз юритди. Шунингдек, семинарда Жаҳон банки ваколатхонасининг Ўзбекистондаги раҳбари Хидеки Мори, Жаҳон банкининг катта иқтисодчи-статисти Мустафо Динч, БМТ Ривожланиш дастурининг иқтисодчиси З.Жумаев ҳамда бошқа халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар вакиллари мавзу юзасидан фикр-мулоҳаза билдирди.

Семинарда таъкидланганидек, халқаро амалиётда кўпчилик давлатларда Жаҳон банки ёрдамида “Миллий статистикани ривожлантириш стратегияси" ишлаб чиқилган бўлиб, у барча миллий статистикани ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланиш йўналишларини, мамлакатнинг миллий статистика тизимини ҳам ташкилий, ҳам институционал жиҳатдан ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ўрта муддатли ислоҳатларни амалга ошириш йўлларини ўз ичига олувчи стратегик ҳужжат ҳисобланади. Мазкур кўп йиллик стратегия ҳужжат ҳам ички, ҳам мамлакат ташқарисидаги статистика ахборотлари истеъмолчиларининг заруратларини акс эттиради.

Миллий Стратегияни тайёрлаш жараёни миллий статистика тизимини батафсил баҳолашни кўзда тутади, унинг натижаси бўйича ўрта муддатли истиқболга мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда янада ривожлантиришнинг аниқ стратегияси, шунингдек, уни самарали амалга ошириш учун харакатлар режаси ишлаб чиқилади.

Стратегиянинг қабул қилиниши, миллий статистиканинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўп йиллик дастурлари билан узвий боғликликда ривожланиб боришини, статистикани ишлаб чиқарувчилар фаолиятини очиқлик ва ошкоралик даражасини оширишни таъминлайди. Сиёсий қарорлар қабул қилиниши, миллий статистика тизимини жаҳон статистика маконига тизимли равишда интеграциялаш учун сифатли ва ишончли ахборот асосини яратади.

Ўз навбатида, миллий стратегия республика моддий-молиявий ресурсларини олдиндан ва оқилона тақсимлаш имконини беради. Бундан ташқари, халқаро инвестор ва донорларга мамлакат миллий статистика тизимини ривожлантириш учун техник кўмакни самарали режалаштириш имкониятини яратади.

Семинарда “Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси"  Давлат статистика қўмитаси фаолияти билан бирга барча миллий статистика ишлаб чиқарувчиларининг статистикага оид фаолиятларини ҳам қамраб олиши таъкидланди. Стратегиянинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга тадбиқ этилиши, миллий статистикани институционал ва структуравий жиҳатдан ривожлантириш республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини халқаро ахборот ресурсларида тўлик акс эттиради ҳамда Ўзбекистоннинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлайди. Жумладан, Жаҳон банкининг статистика фаолияти самарадорлиги индексида Ўзбекистоннинг юқори поғоналарга кўтарилишига замин яратади.

“Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси"нинг қабул қилиниши мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўп йиллик дастурлари билан узвий боғлиқликда миллий статистиканинг ривожлантиради. Шунингдек, миллий статистика ишлаб чиқарувчилар фоалиятини жаҳон стандартларига мослаштиришга, очиқлик ва ошкоралик даражасини оширишга эришилади. Миллий статистикани жаҳон статистика оламига тизимли равишда интеграциясини амалга оширишга хизмат қилади.

Семинар якунида мавзу юзасидан иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига Давлат статистикаси қўмитаси ходимлари ҳамда халқаро экспертлар томонидан батафсил жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться