Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Брюсселга ташриф буюрди

2019-11-15 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюсселга ташрифи чоғида “Ўзбекистон-ЕИ” Ҳамкорлик Кенгашининг 15-йиғилиши, шунингдек Европа Иттифоқи институтлари, Белгия Сенати ва НАТО Парламент Ассамблеяси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.

Тадбирлар давомида иштирокчилар бугунги ҳолатни ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, ишбилармонлик дастури доирасида динамик равишда ўзгарувчан иқтисодий моделга эга мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг инвестиция ва савдо-иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.

Европа томон Ўзбекистоннинг Умумлаштирилган преференциялар тизими GSP+ дан фойда олувчи мақомини олиш учун зарур бўлган барча 27 халқаро конвенция ва битимларни ратификация қилишини қайд этди ва маъқуллади ҳамда ушбу мақомни олиш учун Ўзбекистон томонининг аризасини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлаб ўзбек экспортчиларига Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига экспорт қилишда кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ташриф натижасида 5 миллион долларлик “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириш” бўйича техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу битим, Ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ битимлари ва ҳужжатлари, ҳамда халқаро савдо тизимининг протоколлари ҳақида хабардорлигини ошириш учун керакли хужжатлар тайёрлаш ва малака ошириш ишларини қамрайди.

“Европа Иттифоқининг Орол денгизи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст фонди ривожига ҳиссаси” лойиҳаси бўйича 5,2 миллион АҚШ доллари миқдорида грант шартномаси имзоланди - ушбу маблағлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва Оролбўйи минтақасида Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш учун йўналтирилади.

Финляндия Ташқи ишлар вазири П. Хаавистонинг музокаралар чоғидаги ушбу Траст фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион евро ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги баёноти муҳим ҳодиса бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться