Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг Париж шаҳридаги учрашувлари тўғрисида

2019-11-15 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 ноябрь куни Париж шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Франция сенатори, Сенатнинг “Франция - Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи раиси Натали Гуле, Миллий мажлис депутати, “Франция - Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи раиси ўринбосари Пьер Кабарэ ва Париж тиббиёт академияси президенти Эммануел Кабани билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Франция парламентлараро алоқаларини, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувларни, жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувлар доирасида Франция вакиллари 2019 йил декабрь ойида Ўзбекситонда бўладиган парламент сайловларида Франция Республикасидан кузатувчилар сифатида иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться