Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув
2019-11-13 | Технологиялар
2019 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ Квон билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Вазир ахборот технологиялари соҳасида ўзбек-корейс ҳамкорлигининг янада ривожланаётганини таъкидлади.
Учрашув чоғида ахборот технологиялари, айниқса, янги тадқиқотлар технологиялар, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT-таълимнинг энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги