Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазири Жиззах вилоятига ташриф буюрди

2019-11-13 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 11 ноябрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифи давомида Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда янги ташкил этилган “Олтинкўл” массивида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароит ва ушбу ҳудудда қурилиши режалаштирилган мактаб лойиҳалари билан яқиндан танишди. Шу билан бирга Пахтакор туманидаги 31-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб, таълим-тарбия жараёнини  ўрганди. 

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасида вилоятдаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида 2018-2019 ўқув йили якунида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, мактабларни қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться