Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электрон соғлиқни сақлаш бўйича Эстония давлатига ўқув сафари ташкил этилди

2019-11-13 | Соғлиқни сақлаш

Жорий йилнинг 4-8 ноябрь кунлари Эстониянинг Таллин шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган икки йиллик ҳамкорлик шартномаси» доирасида электрон соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари учун тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси таркиби Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари ҳамда Давлат статистика қўмитаси вакилларидан иборат бўлди.

Давлат статистика қўмитасидан Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статистикаси бошқармасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва инновация соҳаларида статистик кузатувлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Қамбаров иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида вазирлик ва идоралар вакиллари Эстония Электрон бошқарув академияси (EGA)га ташриф буюришди.

Ушбу ўқув сафаридан асосий мақсад соғлиқни сақлаш бўйича ахборот тизимлари ва соғлиқни сақлаш тўғрисидаги маълумотларни бошқаришнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш бўйича Эстония тажрибасини ўрганиш ҳисобланади.

Ўқув сафари давомида иштирокчилар соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимлари ва маълумотларни бошқариш бўйича зарур билим ва тажрибаларга эга бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться