Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ билан ижтимоий ҳимояга доир 2 млн долларлик қўшма дастур имзоланди

2019-11-12 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимиздаги доимий вакили Хелена Фрейзер хоним ижтимоий ҳимоя бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги шартномани имзолашди. Мазкур ҳужжат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан энг заиф бўлган қатламларига ёрдам кўрсатишга доир устувор йўналишларни белгилаб беради.   

Сўнгги йилларда Ўзбекистон йиллик ялпи ички маҳсулотининг 6-9 фоизини ижтимоий ҳимоя хизматларига йўналтириб келмоқда. Шунга қарамай,  тизимда унинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи тўсиқлар мавжуд.

Масалан, ижтимоий ҳимоя вазифалари ҳозирги кунда бир нечта вазирлик ва идоралар зиммасида бўлиб, тарқоқ ҳолдадир. Бу эса, ҳимояга муҳтож инсонлар ва оилаларни мураккаб вазиятлардан чиқариш учун зарур бўладиган умумий қарашлар ва комплекс ёндашувлар йўқлигига олиб келади.  

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатда давом этаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар баъзи ижтимоий жиҳатдан заиф аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли кучли таъсирни юзага келтириши мумкин. Шу боис бундай инсонларга кучли ижтимоий ҳимоя тизими орқали ёрдам кўрсатиш зарур.  Бу борада, БМТ ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатнинг ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилиш дастурини биргаликда амалга оширишга келишишди.

Дастурнинг мақсади юқори сифатли ижтимоий ҳимоя хизматлари барча инсонлар учун бутун умрлари давомида кўрсатилишини таъминлашдан иборат.

Дастур ассоий эътиборни қуйидаги уч устувор йўналишга қаратади:  

1.        Ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органини ташкил этиш орқали ижтимоий ҳимоя вазифалари турли вазирлик ва идоралар ўртасида тарқоқ ҳолда эканлиги муаммосини ҳал қилиш;

2.        Халқаро стандартларга мос равишда кенг қамровли миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш. Мазкур жараён ижтимоий ҳимоя тушунчасини хайрияга асосланган ёндашувдан инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув сифатида англашга ўтказишга урғу бериши кўзда тутилган;

3.        Ногиронлиги бўлган инсонларга ижтимоий ҳимояни тақдим этишда “нафақалар + хизматлар” интеграллашган ёндошувини синов тариқасида амалга ошириш. Қўшма дастур Ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳамда Фаолиятнинг халқаро классификациясини жорий этиш орқали ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳуқуқларини янада кенгроқ таъминлаш ва уларнинг ҳаётини сезиларли даражада яхшилашга эътибор қаратади.

Умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қўшма дастур БМТ томонидан молиялаштирилувчи 24 та муваффаққиятли лойиҳадан бири бўлиб, уларни танлаш жараёнида жами 114 та таклиф ўрганиб чиқилди. Қўшма дастур икки йил давомида амалга оширилади.  

Қўшма дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош Прократура, турли вазирликлар ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилиши кўзда тутилган. БМТнинг учта агентлиги – Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ўз тажрибалари ва салоҳиятлари доирасида ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида кўмак берадилар.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться