Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм кўргазмаси олдидан матбуот анжумани ўтказилди

2019-11-12 | Туризм

11 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказининг “Тараққиёт” залида туризм оламининг йирик тадбири - “Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм кўргазмаси (ТХТК-2019) олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

“Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туристик кўргазмаси бу йил 25-маротаба ўтказилаётганини алоҳида таъкидлашимиз лозим. ТХТК 1995 йилдан буён Бутунжаҳон туризм ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида ўтказиб келиниб, нафақат Ўзбекистон туризмида, балки Марказий Осиё минтақасидаги йирик ҳодиса ҳисобланади. Уч кун давомида, “Ўзэкспомарказ”нинг икки павильонида ушбу тадбир ўтказилиб, улардан Миллий ҳамда Халқаро павильонлар ўрин олади. Миллий павильонда Ўзбекистоннинг 14 ҳудуди стендлари ва “Ҳунармандлар шаҳарчаси” экспозицияси намойиш этилади. Халқаро павильонда эса 14 давлат, жумладан БАА, Грузия, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Миср, Корея Республкаси, Таиланд, Малайзия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон экспозициялари тақдим этилади”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов матбуот анжумани доирасида 13-15 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказиладиган халқаро кўргазма давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирлар ва уларнинг иштирокчилари бўйича маълумотлар тақдим этди. 2019 йилги ТХТК тадбирининг ўтган йиллардагидан фарқли жиҳати - дастурдан Ўзбекистоннинг туристик бренди элчилари форуми ҳамда Ўзбекистон-Россия туризм форуми ўрин олган. Бундан ташқари, ТХТК-2019 доирасида яна қуйидаги тадбирларнинг ўтказилиши кўзда тутилган:

  • Workshop: Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Туризмда маркетинг” қўшма лойиҳаси;
  • Шаҳрисабз Миллий либослар фестивали тақдимоти;
  • “Вино туризмини ривожлантириш истиқболлари”, “Барқарор туризм учун маҳсулотни қандай яратиш мумкин?”, “Гастрономик туризмнинг маркетинг масалалари”, “ННТларни туризм соҳасида институционал қўллаб-қувватлаш”, “Европа бизнес-ҳодисалар саноатидаги тенденциялар” тақдимотлари ва б.

Шу билан бирга, “Ўзбекистонга саёҳат”, “Фарғона водийси” янги китоб-фотоальбоми, Ўзбекистон ҳудудлари бўйича қўлланмалар тақдимоти ҳам ўтказилади. ТХТК-2019 доирасида “Ўзбекистонда туризм” мавзуидаги ижтимоий роликлар, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ҳамда “Selfie&Tourism” фототанловлари ғолиблари тақдирланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться