Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Финляндия ТИВ раҳбари билан учрашув

2019-11-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финляндия Республикаси Ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлиси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон-Финляндия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, фан, маданият, таълим каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар ва шартномавий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашни қўллаб қувватладилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишини қайта тиклаш, Ҳелсинки шаҳрида Ўзбекистонда савдо уйини очиш ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган мақсадларни амалга оширишнинг амалий шакли бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар халқаро сиёсатга доир баъзи масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться