Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим вазири делегациясининг Сингапур давлатига ташрифи тафсилотлари ҳақида

2019-11-12 | Таълим

2019 йил 8 ноябрь куни Сингапур Республикасида мактабгача таълим вазири делегациясининг ташрифи доирасида Сингапурнинг иккинчи таълим вазири (Бош вазир идораси вазири) Индира Раджа хоним билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сингапур таълим тизимини ривожлантиришнинг тарихий истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар болаларнинг эрта ривожланиши соҳасидаги ўхшаш ёндашув ва тамойилларни қайд этдилар.

Учрашув давомида инсон капиталига йўналтирилган инвестициялар туфайли сезиларли ютуқларга эришилгани, натижада эса Осиёнинг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган Сингапур иқтисодиёти кучли ва ҳаёт даражаси юқори бўлган мамлакатга айлангани ҳақида сўз борди.

Сингапурда педагогларни тайёрлаш тизими, таълим тизимини бошқариш, айниқса таълим муассасаларининг мустақиллигини таъминлашга имкон яратилганлиги, давлат бюджети ҳаражатларида таълимнинг салмоқли қисми бюджет маблағларини мудофаа секторидан кейин иккинчи ўринни эгаллаши ва бу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув давомида томонлар, шунингдек, баҳолаш ва таълим сифатини таъминлаш, инклюзия, қўшма ўқув дастурлари ва факултетлари, илмий изланишлар борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу куни Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси Болалаларни эрта ривожлантириш агентлиги мутахассислари билан учрашди.

Болалаларни эрта ривожлантириш агентлиги Сингапурдаги болаларни бошланғич таълимини ривожлантириш тизимини тартибга солувчи агентлик бўлиб, 7 ёшгача бўлган болаларнинг мактабгача таълим муассасалари ва унда болаларнинг ривожланишининг асосий жиҳатларини кузатиб боради. Агентлик Таьлим вазирлиги ва Сингапур Ижтимоий ва оилани ривожлантириш вазирлиги томонидан биргаликда бошқариладиган автоном агентликдир.

Мулоқот давомида мезбонлар агентлик фаолиятининг тақдимоти билан сўзга чиқиб, ундаги ўқув дастурларидаги йўналишлар ва эрта ёшда ривожланиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш тамойиллари тўғрисида батафсил сўзлаб бердилар.

Учрашув чоғида агентлик мутахассислари Ўзбекистон делегацияси томонидан берилган кўплаб долзарб мавзулардаги, жумладан Сингапур болалар боғчалари ва марказларининг таълим сифатини баҳолаш тартиблари (SPARK методологияси) хақидаги саволларга жавоб беришди.

Қизғин суҳбат давомида болаларни ривожлантириш сифатини йўлга қўйиш,бу соҳаниресурслар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мутахассислар ва мактабгача тарбиячилар малакасини ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз ўрнида, Сингапур Болаларнинг эрта ривожланиши агентлиги мактабгача таълим сиёсатини шакллантириш ва ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон амалиётига катта қизиқиш билдирди.

8 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси AWWA Kindle Gardenнинг фаолияти билан ҳам танишдилар.

AWWA Kindle Garden болалар боғчалари тизими тенг ҳуқуқли шериклик принципига асосланган бўлиб, унда махсус таълимга эҳтиёжи бор болалар ва нормал ривожланаётган болалар билан биргаликда тарбияланадилар. Бу эса ўз ўрнида, турли профилли тарбиячилар ва болалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаб, ҳамкорлик ва ўзаро яқин боғлиқликни таъминлайди.
Ташриф давомида делегация аъзолари ногирон болалар учун контент ва таълим технологияларини ривожлантиришда замонавий ечимлардан фойдаланадиган Сингапур инклюзив болалар боғчасининг амалиёти, нозик жиҳатлари ва ҳусусиятларини батафсил ўрганиб чиқдилар.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ушбу инклюзив болалар боғчаси ходимларига миннатдорчилик билдирди ва болаларнинг ривожланишигаҳар томонлама эрта кўмак бериш уларнинг ривожланишида, соғлом ривожланишида, шунингдек, таълим вакейинчалик жамият муҳитига муваффақиятли мослашувига ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться