Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа кенгашидаги учрашув тўғрисида
2019-11-12 | Сиёсат
2019 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюссель шаҳрида Европа кенгаши Президентининг ички сиёсат масалалари ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича Катта маслаҳатчиси Павел Грас билан учрашди.
Турли соҳалар ва шакллардаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама сиёсий муносабатлар, парламентлараро алоқалар, шу жумладан, Олий Мажлис ва Евроиттифоқга аъзо давлатлар парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан делегациялар ва қонун ижодкорлиги тажрибаси, парламент фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи ахборот ва таҳлилий материалларни ўзаро алмашиш орқали кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр эканлиги таъкидланди.
Шу ўринда Европа Иттифоқи тузилмалари вакилларининг 22 декабрь куни бўлажак парламент сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги