Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича бош директори билан учрашув
2019-11-11 | Сиёсат
2019 йилнинг 11 ноябрь куни “Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлисида иштирок этиш учун Бруссел шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Бош директори Коен Доенс билан учрашди.
Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар ва сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг фаол ривожланишини қўллаб қувватлашдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги мулоқотни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги