Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика соҳасида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди

2019-11-11 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Энергетика вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Кан Чжэ Квон билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Корея компаниялари билан икки томонлама ҳамкорлик, энергетика ва нефть-газ соҳасидаги манфаатли истиқболли лойиҳалар, шунингдек, амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг жорий ҳолати муҳокама этилди. Хусусан, «UZ Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖ доирасида KOGAS ва Lotte компаниялари билан ҳамкорлик ҳақида сўз юритилди.

Корея Республикаси элчисига энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, 2019 йил 21 майдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда Корея компанияларининг энергетика лойиҳаларида, жумладан, ДХШ (давлат-хусусий шериклик) асосида кенг кўламда иштирок этиши истиқболли эканлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться