Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония элчихонаси вакиллари Наманган вилоятида таълим соҳаси билан танишди

2019-11-11 | Таълим

Мамлакатимиз таълим равнақи йўлидаги одимларда халқаро ҳамкорлик, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакати Япония билан ҳам бу борада самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ана шундай ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Наманган вилоятига Япония элчихонаси вакиллари ташриф буюрди.

Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси Суда Ацущи бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташрифи чоғида Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, илм маскани фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида Ибрат мактабига Япония элчихонаси томонидан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги моддий-техник база ҳамда япон тили ўргатиш учун марказ очиш режалаштирилди. Шунингдек, япониялик меҳмонлар тумандаги яна битта мактабга беғараз ёрдам бериш ташаббуси билан чиқди.

Меҳмонлар Ахсикент тарихий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлиб, мажмуа тарихи ва ўтмишда Фарғона водийсининг цивилизация маркази сифатида эътироф қозонган масканда амалга оширилаётган  саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться