Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Анталия саноат зонасида бўлди

2019-11-11 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 8 ноябрь куни Туркияда бўлиб ўтадиган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 24-мажлисида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Анталия саноат зонасига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари янги авлод иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Туркиянинг “Деметер Сера" компанияси фаолияти билан танишди. Компания раҳбари Бариш Гукче Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолар экан, республиканинг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноатида компания фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Туркияда LED ёритгичларини ишлаб чиқаришда етакчилардан бири бўлган “Fiberli" корхонаси раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди. Туркия томони вакилларига Ўзбекистондаги инвестицион муҳит ҳақида маълумот берилди. Учрашув якунига кўра ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун “Fiberli" компанияси менежерларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, биологик ўғитлар ва ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи “Agricim" корхонасига ташриф буюрди. Туркия томони Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ҳақида хабардор қилинди ва республиканинг қишлоқ хўжалиги учун қўшма органик маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться