Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси ҳақи тўловини 99% гача оширди

2019-11-08 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида шу йил 6 ноябрда мамлакатимизда АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича асосий ҳамкор ҳисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» компанияси билан ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш” инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги синов лойиҳаларидан бошланиб, мамлакат бўйлаб босқичма босқич давом этмоқда. Ҳозирги кунда электр энергия сарфини ҳисоблаш бўйича “ақлли ҳисоблагичлар” деб аталадиган замонавий асбобларнинг ўрнатилиши Ўзбекистон пойтахтида ҳам амалга оширилмоқда.  

«KT Corporation» вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этилдики, синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истеъмолчилардан фойдаланилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш даражаси 99% гача ўсди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳисоблаш асбобларига улар ўрнатилганидан сўнг хизмат кўрсатиш, АСКУЭ тизимига ва ҳисоблаш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш учун қўшимча ходимларни ўқитиш механизми муҳокама қилинди.

 Шунингдек ишчи йиғилиши давомида «KT Corporation» вакиллари томонидан АСКУЭ марказлаштирилган тизимининг амалга оширилиши лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. 

Айни пайтда хорижий томон вакиллари тизимнинг биринчи ва иккинчи босқичлари жорий қилиниши натижаларига кўра, бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳисоблаш асбоблари билан бир-бирига мослиги фоизи 98% ни ташкил этади ва яқин кунларда уни 100 % га етказиш мўлжалланмоқда. Ҳозирги пайтда Корея томонидан тест панели етказиб берилди, унинг ёрдамида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб бериладиган ускуналарнинг жорий тизим билан бир-бирига мослиги текширилади.

Таъкидлаш керакки, «KT Corporation» компанияси билан АСКУЭ тизимини жорий қилиш бўйича шартнома 2015 йил 12 октябрида имзоланган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981 сонли қарорига мувофиқ, АСКУЭ 1 фаза лойиҳаси пудратчиси - «KT Corporation» компанияси (Корея) билан АСКУЭ Ягона маълумотларга ишлов бериш бўйича республика марказини ташкил қилиш бўйича қўшимча битим имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться