Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент тиббиёт академияси АҚШнинг нуфузли маркази билан меморандум имзолади

2019-11-08 | Таълим

7 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) билан меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Дэниел Розенблюм иштирок этди.

Мазкур меморандум Тошкент тиббиёт академиясига тиббий таълим ва тадқиқотлар соҳасида АҚШнинг етакчи университетлари ва тиббий марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, CDC кўмагида АҚШдаги энг яхши илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик  ўрнатиш имконини беради.

Қолаверса, АҚШ етакчи маркази билан ҳамкорлик натижасида илғор халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи илмий асосланган таълим модуллари ва фанларни ишлаб чиқиш орқали янги таълим дастурларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари АҚШнинг юқори импакт-факторга эга нуфузли илмий журналларида ТТАнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторант ва талабалари (бакалавриатура ва магистратура) томонидан ёзилган мақолаларни систематик тарзда нашр этилишини ташкиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться