ЎзР ФА Зоология институти Энтомолог олимлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги (ЛБМА) вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Республикада балиқлар, қушлар ва келажакда инсонлар учун оқсилга бой сунъий озуқа сифатида фойдаланиш учун тўғриқанотсимон ҳашаротларга мансуб уй чирилдоғини (Ачета доместиcус) лаборатория шароитида оммавий кўпайтириб, биологик массасини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, тўғриқанотсимон ҳашаротлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар озиқланиш типига асосан турли-туманлиги, биомасса миқдорининг кўплиги, турли стацияларда учраганлиги сабабли, моддаларнинг табиатда айланиши ва озиқа занжирининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Жумладан, чигирткаларнинг айрим турлари биомассаси 800 кг/га гача этади ва у бир қатор ҳайвонлар учун қимматли озиқа ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси