Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Туризм маркетингидаги замонавий тенденциялар” мавзусидаги воркшопга таклиф қиламиз

2019-11-07 | Туризм

25-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси (TITF) доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти (илгарги Давлат Таълим ва консалтинг туризм маркази) туризм ва маркетинг мутахассислари учун “Туризм маркетингидаги замонавий тенденциялар” мавзусида семинар ўтказмоқда.

Семинарда Исроилдан ташриф буюрган халқаро эксперт, доктор Эран Кеттер (катта ўқитувчи ва туризм бўйича маслаҳатчи, Исроил Туризм вазирлигининг маркетинг бўйича собиқ маслаҳатчиси, туризм маркетинги бўйича китоблар муаллифи) иштирок этади. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Тадбир давомида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилади:

1) Туризм соҳасидаги 2020 йилдаги тенденциялар: беқарор дунёда етакчилик;

2) Ижтимоий медиа маркетинг: энг яхши контентингизни яратинг.

Ўтказилиш жойи: “Ўзэкспомарказ”нинг ITC конфренс зали.

Санаси ва вақти: 2019 йил 13 ноябрь, 16.00 – 17.30.

Тадбирда иштирок этиш чекланмаган, барча қизиқувчиларни “Туризм маркетингидаги замонавий тенденциялар” мавзусидаги семинарига таклиф этамиз! Семинарда қатнашмоқчи бўлганлар 11 ноябрга қадар @Wоrkshop2019_bot манзилига маълумот юборишлари сўралади. Қўшимча маълумот учун Мадина Жабборова (+998 97 333 57 22) билан боғланишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться