Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Япония: таълим соҳасида ҳамкорлик

2019-11-07 | Таълим

Ўзбекистон билан Япония ўртасида кўплаб соҳалар қатори маданий-гуманитар, таълим йўналишида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети айни жараёнга фаол ҳисса қўшаётган Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири.

Мазкур таълим даргоҳида икки мамлакат ёшлари мулоқотини ҳар томонлама фаоллаштириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 6 ноябрь куни ташкил этилиб, унда университет ёшлари кунчиқар юрт маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
 
Тадбирда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фужияма Ёшинори иштирок этиб, ривожланаётган Ўзбекистон – Япония муносабатлари ҳақида тўхталди. Ўзбекистон ёшларининг замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга интилиши, япон тили ва маданиятини ўрганишга иштиёқини юқори баҳолади.
 
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида япон тили бўйича ўқув машғулотлари йўлга қўйилган. Малакали ўқитувчилар, хусусан, Япониядан келган мутахассислар 60 дан зиёд талабага япон тилидан сабоқ бермоқда. Университет билан Япония олий таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашуви дастурлари амалга оширилмоқда.
 
Тадбирда талабаларнинг япон тили ва адабиёти бўйича билими синовдан ўтказилди. Ғолиб ёшларга элчихона, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эсдалик совғалари топширилди.
 

Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться