Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Лаззатли Ўзбекистон” 2019 (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионатига старт берилди

2019-11-06 | Туризм

Бугун “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар майдонида “Лаззатли Ўзбекистон” 2019 (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.   

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

“Бугунги кунда жаҳон сайёҳларига кенг эшикларини очаётган Ўзбекистонда муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан мамлакатимизнинг туристик имкониятларга бой давлат эканлигини кўрсатиш, бу соҳа ривожи учун ҳисса қўшаётган нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Маълумингизким, бу Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро даражадаги илк кулинар чемпионатдир. Унгача, Ўзбекистон ошпазлари ҳорижий мусобақаларда иштирок этиб бой тажриба тўпладилар. АҚШ, Осиё, Европа, МДҲ мамлакатларидан 200 дан зиёд профессионал ошпазларни ўзига жам қилган мазкур чемпионат Халқаро мақомга эга бўлиб, Бутунжаҳон ошпазлар ассоциацияси халқаро мусобақалари жадвалига киритилди. Ўйлайманки, бу ўзбек заминида ўтказилаётган пазандачиликка оид биринчи халқаро даражадаги мусобақа учун яхши натижадир”- деди ўз нутқида Азиз Абдуҳакимов.

Маросимда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси раиси Акбар Умаров ва бошқа нуфузли мутасаддилар иштирок этишди.

Хорижий меҳмонлар орасида Жаҳон ошпазлар уюшмасининг президенти Гуглер Томас Андреас ва Жаҳон ислом давлатлари уюшмасининг бош котиби Али Нааман Траболсиларнинг борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг кўмаги остида ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг миллий таомларини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, республикамизнинг моҳир ошпазларини дунёга танитиш, мамлакатимизда гастрономик туризмни жадал ривожлантириш, юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда “Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантиришдан иборат.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться