Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўтган 9 ой мобайнида Халқ таълими вазирлиги тизимига ажратилган маблағлар

2019-11-06 | Таълим

2019 йилда Халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 16,4 трлн. сўм (2018 йилга нисбатан 38,3%га кўп, 11,8 трлн. сўм) ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини (2018 йилда 17,1 фоиз) ташкил этади.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 12,2 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 37,0 фоизга кўп), ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 3,03 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 43,0 фоизга кўп) ҳамда бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 1,2 трлн. сўм (ўтган йилга нисбатан 16,0 фоизга кўп) ажратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 13,4 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 13,2 трлн. сўмни (98,4 фоиз) ташкил этган.

Жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (I гуруҳ) тўловларга 9,9 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 9,8 трлн. сўмга, яъни 99,1 фоизга бажарилган.

Ягона ижтимоий тўлов (II гуруҳ) харажатларига 2,5 трлн. сўм ажратилиб, ижроси 2,4 трлн. сўмга ёки 95,7 фоизга бажарилган.

Бошқа (IV гуруҳ) харажатларга 926,8 млрд. сўм ажратилиб, ижроси 914,8 млрд. сўмга ёки 98,7 фоизга бажарилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться