Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Матбуот анжумани

2019-11-05 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжуманини ўтказди.

Матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Юлдашев иштирок этди. 

Матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ижросига бағишланди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони асосида Ахборот технологиялари вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор вазифалари белгилаб берилган. 

Телекоммуникациялар йўналишида оператор ва провайдерлар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича, 786,0 минг портли кенг полосали технологияларга асосланган ускуналар ўрнатилиб, уларнинг жами сиғими 1,87 млн. портга етказилди, шундан 125 минг порт (16 фоиз) 330 та қишлоқ жойларига тўғри келди.9 000 км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 35,6 минг км.га етказилди ва бунинг натижасида 3 117 та мактаб, 1646 та мактабгача таълим муассасалари, 962 та тиббиёт муассасалари оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олинишига эришилди, шунингдек, 201 та давлат хизматлари марказларининг объектлари, 544 та судлар маълумотлар узатиш тармоғига уланди.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида мобил алоқа операторлари томонидан 1 605 та база станциялари ўрнатилиб, тармоқ модернизация қилинди, шундан 132 таси “Обод қишлоқ" дастури доирасидаги ҳудудларга тўғри келади.

Хўжалик юритувчи субектлар, телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари томонидан 650 дан ортиқ Wi-Fi тармоғи орқали Интернетга уланиш нуқталари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Шу билан бирга ахборот технологияларини ривожлантириш йўналиши бўйича республикамизда миллий UZ доменида рўйхатдан ўтган фаол доменлар сони 71 мингдан ошди.

Республикада Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ривожлантириш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарори билан Ҳиндистоннинг дастурий технологиялар технопарки билан ҳамкорликда ҳинд илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилди. Жорий йил 24 июлдан бошлаб Технопарк фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирда Технопаркда 300 дан ортиқ резидент-корхона мутахассислари фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда почта алоқасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб, “Ўзбекистон почтаси" АЖ томонидан почта алоқасини янада ривожлантириш мақсадида 10 та янги қўшимча хизмат турлари жорий этилди. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига хорижий мамлакатлардан 16 та профессор-ўқитувчилар жалб қилинди Бугунги кунда университетда 28 та докторлик иши ҳимояси ўтказилди. Ушбу университет тузилмасида Ўзбек-Беларус қўшма факултети ташкил этилиб, 2019/2020 ўқув йилида қўшма факултетга 505 та талаба қабул қилинди.

Президентимизнинг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилиб, жорий йил 24 сентябрдан бошлаб университет расман ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда 502 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Президентимиз томонларидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-ташаббуси доирасида Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган, шунингдек уларни ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида республика бўйича 18 та IT-тадбиркорлик ва рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться