Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда танлов эълон қилади
2019-11-05 | Таълим
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгаши ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.
“Higher Education for employability” дастури ОТМларнинг академик ва молиявий мустақиллигини белгилаш, олий таълим соҳасида етакчи ташкилотлар ва таълим сифатини таъминлаш бўйича агентликлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, олий таълимнинг замонавий меҳнат бозори талабларига мувофиқлигини таъминлашга йўналтирилган.
Лойиҳа дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:
Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.
Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.
Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.
Ариза шакли мана бу ерда.
Батафсил: https://www.britishcouncil.uz/
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги