Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

2019-11-04 | Фан

Инновацион ривожланиш вазирлигининг таклифига кўра “Технион” – Исроил технология институти Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистонга келди.

4 ноябрь куни профессор Д.Шехтманни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида вазир Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.

Профессор ташрифининг ўзига яраша тарихи бор. Ўтган йили ўтказилган “Innoweek-2018” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилган стартап-танловларда ютган ўзбекистонлик ёш тадқиқотчи Амир Абидов Исроилда 3 ҳафта амалиёт ўтаб келиш имконига эга бўлди. Исроилдаги ташрифи давомида  А.Абидов га профессор Дан Шехтман билан учрашиш имконияти яратилди ва у профессорни Ўзбекистонга таклиф қилди. Вазирлик раҳбарияти эса ўз навбатида Исроил элчихонаси орқали профессорни Ўзбекистонга расман таклиф қилди.

Ўзининг тиғиз иш жадвалига қарамасдан Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Ўзбекистонга бир ҳафталик дастурда иштирок этиш учун етиб келди. 4-9 ноябрь кунлари Технион - Исроил технология университети профессори Тошкент ва Самарқанд университетларида маърузалар ўқийди, IT парк, Илғор технологиялар маркази, Ўзбекистондаги иқтидорли болалар учун биринчи президент мактаби фаолиятлари билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, Дан Шехтман “квазикристал”ларни кашф этгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти соврини билан мукофотланган. У нафақат кимё, балки физика соҳасидаги ютуқлари учун ҳам бошқа нуфузли илмий мукофотларга эга.

1996 йилда профессор Шехтман Исроил Фанлар академиясининг аъзоси, 2000 йилда АҚШ миллий техник академиясининг аъзоси, 2004 йилда Европа фанлар академияси аъзоси этиб сайланган.

Ҳозирги кунда профессорнинг кашфиёти саноатнинг турли хил соҳаларида қўлланилмоқда, жумладан, металлургия, муқобил энергетика, оптика, электроника, медицина ҳамда космос соҳаларида. 

Профессор Шехтман ҳар йили ўз маърузалари билан бутун дунё бўйлаб ўнлаб университетларга ташриф буюради. Унинг маърузалари нафақат кимё, балки ёш олимларнинг тадбиркорлик рухини ривожлантиришга бағишланган. Профессор "технологик" тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Профессорнинг ташрифи, шубҳасиз, мамлакатимиз ёшлари ўртасида илм-фанни оммалаштириш ва Ўзбекистон инновацион экотизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться