Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси тадбирлари доирасида Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румас билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Беларусь муносабатларида юқори суръатлар кузатилаётгани, ўзаро манфаатли ва тенг шериклик асосидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ва ҳамкор мамлакат етакчиси Александр Лукашенконинг мамлакатимизга ташрифи ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиб, уни аниқ мазмун билан бойитгани таъкидланди.
Ҳукумат раҳбарлари мулоқот чоғида олий даражадаги ташрифларда савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Улуғбек ШОНАЗАРОВ, ЎзА
Манба: ЎзА