Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисоботи эшитилди

2019-11-01 | Жамият

2019 йил 31 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 9-ойида амалга оширилган ишлар натижалари бўйича ҳисобот эшитилди.

Мажлисда Қўмита аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жорий йил 9 ойидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига 40 та мақсадли вазифа юклатилган. Уларни амалга ошириш борасида вазирлик томонидан изчил ишлар олиб борилган.

Жумладан, чет эл инвесторларини дастурий маҳсулотлар соҳасида қўшимча лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг сентябр ойида “ICTWEEK Uzbekistan 2019” АКТ ҳафталиги ўтказилди. Мазкур тадбир доирасида “DIGITAL UZBEKISTAN” АКТ форуми, “ИЦТЕХПО” кўргазмаси, “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда ахборот технологиялари ва инновацион ривожланиш” форуми ташкил этилиб, Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда “mGowAward" республика танлови эълон қилинди.

Алоқа ва ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи хорижий мамлакатлар (Беларус ва Ҳиндистон) олий ўқув юртлари билан қўшма факултетларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети тузилмасида Ўзбек-Беларус қўшма факултетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2019/2020-ўқув йилида янги йўналиш бўйича 505 нафар йигит-қизлар талаба бўлди.

Бундан ташқари, 1-банд бўйича инвестиция дастури доирасида III-IV чоракларда бажарилиши лозим бўлган “Оптик толали алоқа линияларини қуриш”, “Радиочастота спектри мониторинги тизимини кенгайтириш ва ривожлантириш”, “Магистрал ва мултисервис транспорт тармоғини кенгайтириш” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда, мажлисда вазирлик фаолиятидаги камчиликлар ҳам таҳлил қилинди ва шундан келиб чиқиб, бир қатор тавсиялар билдирилди. Хусусан, магистрал телекоммуникация транспорт тармоқларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қурилмаларни республикага келтириш ва жойларда ўрнатиш ишларини жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда оптик толали алоқа линиялари қурилишини 10 минг километрга етказиш чораларини кўриш зарурлиги, бунда олис қишлоқ аҳоли масканлари ва ижтимоий инфратузилма объектларига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться