Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Арманистон Республикаси юқори технологияли саноати вазири ўринбосари билан учрашди
2019-10-31 | Технологиялар
30 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Олматов Арманистон Республикаси юқори технологияли саноати вазирининг ўринбосари Гегам Левонович Варданян билан учрашди.
Мулоқот чоғида томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга эканини қайд этдилар ва ўзаро манфаатли бўлган устувор йўналишларда шерикликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистондаги соҳа олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш ва IT-мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра, экспертлар даражасида музокараларни давом эттириш учун ҳамкорликдаги ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги