Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси амалга оширилмоқда

2019-10-30 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган видеоселектор шаклидаги семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ҳамда олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросига бағишланади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони асосида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Семинарни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбай Шарипов бошлаб берди. Улар нутқларида олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда “Йўл харитаси” 7 та бўлимни, яъни умумий ташкилий-амалий чора-тадбирлар, қабул жараёни, таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш, ўқишга тиклаш ва нострификация, ОТМлар фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни ўз ичига олиши, шунингдек, 42 та банд ижросига вазирлик масъул этиб белгилангани тўғрисида сўз юритди. Қолаверса, вазирлик томонидан “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам батафсил баён қилди.

Шу билан биргаликда, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Матмуродов Батир Джолдасович олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” юзасидан умумий маълумот бериб, унда белгиланган ҳар бир вазифанинг ижросини ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажариш, шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига Вазирлик раҳбарлари томонидан бериладиган ахборотни пухта тайёрлаш зарурлиги тўғрисида таъкидлади.

Шу тартибда, Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Исмаилов Боходир Исламович “Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати”, ушбу марказ катта прокурори Худайберди Турсунбеков “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти”, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Тошматов Салоҳиддин Зайниддинович “Таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш” мавзуларида маъруза қилдилар.

Семинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари, бошқарма ва бўлимлар бошлиқлари, республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда унинг Академияси ходимлари иштирок этди.

Семинар якунида бу муҳим масалада белгиланган вазифаларни ҳамма масъул ва манфаатдор томонлар, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда сидқидилдан бажаришга ва қўйилган мақсадга эришиш учун тизимнинг барча салоҳиятини сафарбар этишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться