Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВда йиғилиш

2019-10-30 | Сиёсат

2019 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш бўйича фаолияти муҳокама қилинди.

Вазир Абдулазиз Камилов ва Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниевнинг нутқларида элчихоналар ва консулхоналарнинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

Мажлис ишида хориждаги дипломатик муассасаларнинг раҳбарлари видоконференсалоқа орқали иштирок этдилар.

Ўзбекистоннинг Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Италия, Озарбайжон, Польша, Қозоғистон, Қувайт ва Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳар бир лойиҳанинг амалга ошириш жараёни алоҳида тарзда батафсил ва танқидий кўриб чиқилди, муаммоли масалаларни ҳал қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться