Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта ижрочи вице-президенти К.Кошикава билан учрашув бўлиб ўтди

2019-10-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта ижрочи вице-президенти К.Кошикава билан учрашув ўтказди. 

Учрашув чоғида саноат ва ижтимоий соҳаларда Ўзбекистон аҳолисининг турмуш сифатини оширишга қаратилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича жорий ҳамкорликнинг бориши муҳокама этилди.

Шунингдек, ўрта муддатли истиқболдаги ўзаро алоқаларнинг устивор йўналишлари, хусусан, электр энергетикаси ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаб чиқилаётган лойиҳалар кўриб чиқилди. Бу борадаги келишувлар жорий йилнинг охирига қадар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш JICA нинг Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – инсульт ва неврология марказининг қурилиши бўйича лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда, бу билан бир вақтда ихтисослашган тиббий таълим муассасаларини тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни молиялаштириш ҳамда Ўзбекистонда талаб юқори бўлган дори препаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Таълим соҳасида волонтёрлар дастурини давом эттириш, кадрлар тайёрлаш ва беғараз кўмак кўрсатишни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Бу борада 2001 йилдан буён ишлаб келаётган ҳамда техник жиҳозлаш ва ташкилий тузилмасини оптималлаштириш бўйича қатор тадбирлар белгилаб олинган Ўзбек-Япон маркази ҳамда Ўзбек-Япон инновациялар ёшлар маркази фаолиятининг муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, JDS и SDGs Global Leadership Program дастурлари доирасида давлат бошқаруви соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган. Мазкур йўналишдаги шериклик нафақат хорижда таълим олиш, балки Ўзбекистон иқтисодиётида устивор секторларни ривожлантириш мақсадида япон экспертларини тажриба алмашиш учун жалб этишни ҳам ўз ичига олади.

Япониянинг SATREPS (Science and Technology Research Partnership for Sustainable Development) дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан ишлаб чиқилган ҳудудни экологик тиклаш ва Орол фожеаси оқибатларини бартараф этиш бўйича истиқболли лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш масаласи алоҳида муҳокама этилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг аниқлаб олинган йўналишлари доирасида келгусида ишлаб чиқиш ва ўрганиб чиқиш учун қатор масалаларни белгилаб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться