Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Itochu Corporation компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т.Имаизуми билан учрашув бўлиб ўтди
2019-10-29 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Itochu Corporation компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т.Имаизуми билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида истиқболли соҳалардаги япон томони билан биргаликда ишлаб чиқилаётган инвестициявий лойиҳалар, шунингдек, Японияга фойдали қазилмалар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича экспорт келишувлари муҳокама этилди. Ўзбекистондаги шериклар билан музокараларнинг ҳозирги ҳолати кўздан кечирилди. Мавжуд масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш ва якуний шартномаларга эришиш мақсадида таклифлар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида шунингдек, саноат инфратузилмаси билан ташишиш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича самарали мулокотлар ўтказиш учун Itochu Corporation компанияси раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги