Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Корея кооперацион биржаси

2019-10-29 | Иқтисодиёт

2019 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Корея кооперацион биржаси ташкил этилди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Тадбирда икки мамлакатнинг нуфузли компаниялари иштирок этди. 

Тадбир доирасида Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида LED-дисплейлар, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тиббиёт ускуналари, косметика маҳсулотлари, хавони тозаловчи ускуналарни ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун якка тартибда музокаралар ташкил этилди.  

Тадбир давомида Корея Республикаси делегацияси вакиллари Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Биржа доирасида бир қатор келишувлар ва меморандумлар имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться