Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирига мактуб

2019-10-28 | Сиёсат

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири

Амир Файсал бин Фарҳон Ол Сауд Жаноби Олийларига


Жаноби Олийлари,

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланганингиз муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзимнинг самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят мамнунман.

Аминманки, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари мамлакатларимиз манфаатлари йўлида янада изчил ва самарали ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва дўст Саудия Арабистони халқига тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

Камоли эҳтиром ила,

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться