Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тараққиёт сари ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” қўмитасининг иккинчи йиғилиши

2019-10-28 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 23 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида тараққиёт сари ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” қўмитасининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томонидан ҳамраис сифатида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ш.Вафаев иштирок этди.

Европа томонидан Европа комиссиясининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Африка бўйича бўлими бошлиғи Рафаэлла Йодиче қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралари вакиллари ҳам иштирок этди.

Қўмита иши қуйидаги йўналишлар бўйича тузилган: ҳозирги ва ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг ҳолати ҳамда ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама этиш.

Кун тартибидан қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим, хавфсизлик соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларининг муҳокамаси ўрин олди.

Шунингдек, йиғилишда 2014-2020 йилларда ҳамкорликнинг индикатив дастурлари доирасида 65 миллион еврога тенг ишлаб чиқилаётган лойиҳалар, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича 2019 йил 17 июнда қабул қилинган “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё: мустаҳкам ҳамкорлик учун янги имкониятлар” янги Стратегиясига алоқадор 2021-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги индикатив дастурининг кўрсаткичлари кўриб чиқилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ш.Вафаевнинг Европа Иттифоқининг Марказий Осие бўйича махсус вакили П.Буриан билан алохида учрашуви бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться