Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ва Россия Федерацияси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

2019-10-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония ҳамда Россия Федерацияси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вазирликлар, мутасадди идоралар, ҳудудий бўлинмалар ва дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида япониялик ва россиялик шериклар билан экспорт шартномаларини имзолаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятларни ўрганиб чиқиш бўйича ишнинг ҳозирги ҳолати кўздан кечирилди ва таҳлил қилинди.

Вазирлик раҳбарияти томонидан тенг манфаатли шартлар орқали аниқ келишувларга эришиш мақсадида ҳар бир салоҳиятли инвестор ва буюртмачи билан ишлашда изчил ва алоҳида ёндашувнинг зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Салоҳиятли шериклар билан музокараларда мавжуд масалаларни ҳал этиш, зарурат бўлган ҳолатларда ишчи гуруҳини муҳокамадаги лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш учун тегишли давлатга юбориш бўйича масъул раҳбарлар ва ходимларга топшириқлар берилди. Эришилган натижалар вазирлик раҳбарияти ҳамда бириктирилган ходимлар томонидан доимий асосда кузатиб борилади.

Муҳокама якуни бўйича хорижий шериклар билан онлайн сессиялар ва манзилли учрашувларни доимий асосда ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться