Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари: Ўзбекистон ўз ҳисобига 5-олтин медални ёзиб қўйди

2019-10-25 | Спорт

Хитойнинг Ухан шаҳрида VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари давом этмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спортчилари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринда кетмоқда.

18 октябрь куни бошланган ҳарбий спорт ўйинларида 136 дан ортиқ мамлакати вакиллари 27 та спорт тури бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.

Бутунжаҳон ҳарбий спорт кенгаши (CИSМ) томонидан «Спорт орқали биродарлик» шиори остида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган мусобақадан асосий мақсад, том маънода дунёда тинчлик ўрнатишга, халқлар ўртасидаги ўзаро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган. Бу йил ўз тарихида еттинчи марта ташкил этилаётган мусобақа ўтган вақт давомида ҳарбий спортчиларнинг ўзига хос Олимпиадаси даражасига кўтарилган.

Асосан Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоларидан ташкил топган Ўзбекистон Қуролли Кучлари терма жамоаси 6 та спорт тури бўйича баҳсларида иштирок этмоқда – бокс, дзюдо, таэквондо, енгил атлетика, от спорти ва теннис.

Дзюдо бўйича ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди:

-66 кг вазн тоифасида Артём Штурбабин – олтин;
-73 кг вазн тоифасида Ҳикматулло Тўраев – олтин;
-66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тилолов – кумуш;
+100 кг вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев – кумуш.

Аёллар ўртасида:

-52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова; – бронза;
-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниёзова – бронза.

Таэквонда бўйича ўтказилган беллашувларда эса, жамоамиз 3 та олтин медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида татамига кўтарилган ҳамюртимиз Мадинабону Маннопова Россия, Қозоғистон, Хитой ва Германиядан келган спортчиларни ортда қолдириб, финалга қадар етиб борди. Финалда мисрлик Абдесалам Ноурга қарши жанг қилган Маннопова очколар ҳисобида устун келиб, олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 58 килограммгача бўлган таэквондочилар ичида Улуғбек Рашитовга тенг келадигани топилмади. Хитойлик рақибини финалда ер тишлатган Улуғбек Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медални ёзиб қўйди.

+73 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида ўтказилган таэквондо баҳсларида Светлана Осипова ўзининг профессионал спортчи эканлигини кўрсатди. У финал жангида Франциядан келган Солене Авоилетте устидан ғалабага эришиб, бешинчи олтин медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, ҳозирча Ўзбекистон жамоаси 5 та олтин билан пешқадамлар қаторида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, VII Бутунжаҳон ҳарбий спорт ўйинлари 27 октябрь куни якунига етади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться