Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро конференция иштирокчилари Оролбўйида

2019-10-25 | Экология

“Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференция иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Нукус халқаро аэропортида меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О. Ҳамраев меҳмонларни Оролбўйига ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси ҳамда халқаро ташкилотларнинг кўмаги остида ташкил этилаётган конференция ишида муваффақиятлар тилади.
 
Шу куннинг ўзида халқаро конференция иштирокчилари Мўйноқ туманида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар билан танишди.
 
Конференция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Кучкаров, Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси раиси, Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит вазири М. Байрамдурдиев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўрмон хўжалиги ва ҳайвонотлар олами қўмитаси раиси ўринбосари М. Айнабеков, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги атроф муҳит қўмитаси раиси ўринбосари С. Абдураҳмонзода, БМТнинг Европа иқтисодиёти комиссияси Ижроия котибияти Офисидаги директори Кире Илиоски ва бошқалар Марказий Осиё минтақасида экологик ҳолатни барқарорлаштириш, Орол фожиасини бартараф этиш, аҳоли турмуш шароитини юксалтириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
 
Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссия раиси, Туркманистон қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит вазири М. Байрамдурдиев Туркманистон раҳбарлик қилган 2015-2019 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирди.
 
Таъкидланганидек, мазкур комиссияга Марказий Осиё давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида мувофиқлаштириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юклатилган.
 
1992 йилда Нукус шаҳрида Орол фожиасига бағишлаб ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда Оролни қутқариш халқаро жамғармасини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Мазкур жамғарма 1993 йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ташаббуси билан Орол денгизи ҳавзасида экологик инқироз оқибатларига барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида тузилди. Жорий йилда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси ташкил этилганига 25 йил тўлди.
 
Бугунги кунда Орол фожиаси Марказий Осиё давлатлари экологик, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар муаммосига айланмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этишда Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссия фаолияти юксак баҳоланади.
 
2018 йил 24 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида жамғарма фаолиятини такомиллаштириш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, сув ресурсларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш, бу борада Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбари ушбу мажлисда сўзлаган нутқида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудга инновацион ечимлар жорий этиш ва хорижий инвестициялар жалб қилиш, “яшил иқтисодиёт” ни ривожлантириш, илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва бошқа масалалар бўйича муҳим таклифларни илгари сурди.
 
Мажлисда Барқарор ривожланиш учун атроф-муҳит бўйича Минтақавий дастури лойиҳаси, Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг Маслаҳат кенгашини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясига раислик қилиш ваколати Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига узатилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа иқтисодиёти комиссияси ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссия ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлди.
 
Иштирокчилар И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейида ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлди.
 
 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться