Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Савдо ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашди

2019-10-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон делегацияси АҚШ Савдо ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашди.

Унда АҚШ билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши билан унинг глобал бозорга интеграцияси жараёнидаги алоқалар истиқболлари ҳамда асосий шериклар билан мустаҳкам савдо муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

АҚШ қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистонни бозор иқтисодиёти давлати сифатида эътироф этиш ҳамкорликни жадаллаштиришнинг муҳим қадами бўлиши таъкидланди. Бу ўз навбатида ўзаро савдо учун мавжуд бўлган тўсиқларни бартараф этиш имконини беради.

Бу борада мулоқотда Ўзбекистонни GSP тизими бенефициари сифатида жорий мақомини сақлаб қолиш истаги ҳақида сўз борди. Америка томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ҳукуматимиз тарафидан олиб борилган чора-тадбирлар юқори баҳоланди.

Савдо ваколатхонаси раҳбарияти Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича навбатдаги музокараларда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

АҚШ Савдо ваколатхонаси - АҚШ савдо қонунчилигини ишлаб чиқиш, икки ва кўп томонлама савдо келишувларини тузиш, ташқи савдо сиёсатини мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи АҚШ ҳукумати агентлиги (вазирлик) саналади. АҚШ Президенти ижро офисининг бир қисми ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться