Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕИ Махсус вакили билан учрашув

2019-10-23 | Сиёсат

2019 йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 24-25 октябрь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган “Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" халқаро конференциясида иштирок этиш учун Мамлакатимизга келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди.

Суҳбатда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди ва томонлар ҳамкорликни кенгайтириш устида ишлашга тайёр.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар Европа бизнес вакилларини мамлакатимизда янада кенгроқ фаолият юритиши учун қулай имкониятлар очмоқда.

Бу ва бошқа долзарб масалалар Ўзбекистон нуфузли делегациясининг 11-13 ноябрь куни Бруссел шаҳрига ташрифи ва “Ўзбекистон - ЕИ” ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши мобайнида муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Учрашувда БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондини ташкил қилиш юзасидан Ўзбекистоннинг ташаббуси европалик шериклар томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирилди.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу куни Махсус вакил Питер Буриан Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев билан ҳам учрашди.

Афғонистон йўналиши бўйича, жумладан иқтисодий ва таълимга доир қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокараларда Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться