Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дания Элчиси билан учрашув
2019-10-22 | Сиёсат
2019 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Дания Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.
Субат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Шу нуқтайи назардан кенг кун тартиби кўриб чиқиладиган равишда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур тадбир истиқболларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради.
Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги