Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири Сурхондарё мактабларида бўлди
2019-10-21 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги 15- ҳамда 19-мактаб фаолияти билан танишди. Таълим маскани жамоаси билан учрашув давомида ўқитувчилар билан суҳбат ўтказди. Маҳоратли педагоглар тажрибасини туман миқёсида оммалаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Термиз шаҳридаги 6-сонли ҳамда Ангор туманидаги 31-, 41-мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб, таълим сафати ва самарадорлигини ошириш учун ҳар бир ўқитувчи ўз касбига садоқат билан ишлаши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Шерзод Шерматов Сурхондарё вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳудудий марказига ҳам ташриф буюрди. Яратилган шароитлар билан танишиб, марказ тингловчилари ва педагогик жамоа билан давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбати давомида таълим сифатини ошириш юзасидан ўқитувчилар таклифлари тингланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири барча ўқитувчиларга ёш авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифаларида омад тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги