Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бирлашган Араб Амирликлари таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган уч кунлик семинар ўз якунига етди

2019-10-21 | Таълим

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Олий таълимни такомиллаштиришда Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик" мавзусида ўтказилган уч кунлик ўқув семинари ўз якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинарда юртимизнинг барча ОТМларида фаолият юритувчи раҳбар ходимлардан иборат юздан ортиқ иштирокчи олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, олий таълим  муассасаларини аккредитациялаш, олий таълимда инновацион ва тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этиш сингари йўналишларда қизиқарли тренингларда қатнашдилар. 

Семинарнинг тантанали ёпилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Ш.Сирожиддинов ва БААнинг энг номдор таълим муассасаларидан ташриф буюрган малакали мутахассислар иштирок этишди. Семинар ўз навбатида миллий ОТМларимизда мавжуд айрим муаммоларга ечим топишга ҳам хизмат қилди ва шу билан биргаликда таълим муассасалариаро ўзаро тажриба алмашиш имконини берди. Якунда барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться