Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди

2019-10-19 | Спорт

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича «Бош вазир кубоги» мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик. Бугун «Бунёдкор» футбол академиясининг машғулот майдонларида «Бош вазир кубоги»нинг футбол мусобақаларига старт берилди.

Олдинга ўтиб шуни айтиш керак, барча жамоалар мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик билан келишибди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада. Ўз навбатида ташкилотчилар ҳам мусобақани юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни мамлакатимизнинг малакали ҳакамлари бошқариб боришмоқдаки, бу фақат мусобақа нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонишган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимларига йирик – 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий «сюрприз» бўлди. Шунингдек, «Халқ банки» жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди, десак муболаға бўлмайди.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси эса «Ўзбекинвест»га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Яъни 0:2 ҳисоби билан ортда қолаётган ветеринарлар жамоаси ўйинда туб бурилиш ясади, яъни «камбек» қайд этди ва танаффусдан кейин рақиблари дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

«Бош вазир кубоги» мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

Футбол бўйича «Бош вазир кубоги-2019» мусобақаси

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

Давлат Солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0

«Шарқ» нашриёти – Олмалиқ Кон-металлургия комбинати – 0:6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1

АТ «Халқ банки» – Халқ таълими вазирлиги – 9:0

Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат Божхона қўмитаси -:+

Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1

«Ўзбекистон темир йўллари» – Ўзбекистон МТРК – 8:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги – 1:1 (пенальтилар церийаси – 6:5)

Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1

Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – «Ўзбекинвест» – 4:2

Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+

«Ватанпарвар» ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2

Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом (Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги) – 3:1

«Кафолат» суғурта компанияси – «Ўзбекнефтегаз» – 1:0

Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

«Бош вазир кубоги»нинг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – «Миллий» стадионда ташкил этилади.

Манба: ЎзА

Поделиться