Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Вьетнам Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2019-10-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Элчиси (қароргоҳи Жакарта шаҳрида) Улугбек Розукулов Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Нгуен Фу Чонгга ишонч ёрлиқларини топширди.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги муносабатларни икки томонлама жиҳатдан ва кўп томонлама форматларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вьетнам раҳбари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ўзгаришлар нафақат Ўзбекистоннинг комплекс ривожланишига, балки бутун минтақада ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига ҳам хизмат қилишини қайд этди.

Нгуен Фу Чонг савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмининг ошаётганини, қишлоқ хўжалиги ва аквамаданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг ривожланаётганлигини мамнуният билан эътироф этди. Шу билан бирга, Президентнинг фикрича, Ханой шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ҳамкорликнинг янада кўпроқ янги йўналишларини очади.

Суҳбат сўнгида Вьетнам раҳбари Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига омад ва фаровонлик тилакларини етказиб қўйишни сўради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться